Ла Лига. Меҳмонда дуранг ўйнаган “Атлетико” пешқадамликка қайтди (+жадвал)
12 апр 2021 02:00
Янгиликлар
Ла Лига. Меҳмонда дуранг ўйнаган “Атлетико” пешқадамликка қайтди (+жадвал)
Испания чемпионати 30-туридан ўрин олган “Бетис” – “Атлетико” баҳсида дуранг (1:1) қайд этилди.
Ўйинда ҳисобни 5-дақиқадаёқ Янник Карраско очган бўлса, 1-тайм ўрталарида Кристиан Тельо рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди.
“Матрасчилар” бугун очко йўқотганига қарамай, турнир жадвалида етакчиликигини қайтариб олди. Пешқадам ҳисобида 67 очко бор. “Бетис” эса 47 очко билан 6-поғонани банд этган.
"Бетис" – "Атлетико" 1:1 (1:1, 0:0)
"Бенито Вильямарин"
Голлар: 0:1 – 5 Карраско, 1:1 – 20 Тельо.
"Бетис" – Браво, Манди, Эмерсон, Морено, Бартра, Фекир, Каналес, Руибаль (Лайнес, 75), Хоакин (Хуанми, 63), Тельо, Родригес (Вильям Карвалью, 90).
"Атлетико" – Облак, Савич, Хименес, Эрмосо (Лоди, 63), Триппьер (Врсалько, 78), Коке, Эррера (Витоло, 64), Корреа, Сауль, Жоау Феликс (Торрейра, 48), Карраско.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар