UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Невилл: "Суперлига – футболни ўлдиришга бўлган уриниш"  0 17:04“Дўстлик” терма жамоалар марказида қурилиш ишлари давом этмоқда  0 16:45АҚШ терма жамоаси устози ЖЧ-2022 фаворитини ажратиб кўрсатди  9 16:28Ўзбекистон кубоги. Ярим финал ўйинлари бошланиш вақти маълум  2 16:27Беш афсонавий трилогия. Шубҳасиз, Головкин ва Канело жанги улар билан тенглаша олмайди  0 16:16Араухо жарроҳлик амалиётини ўтказди ва 3 ойни майдон ташқарисида ўтказиб юбориши мумкин  1 15:57Саудия Арабистони клуби президенти Роналдуга бўлган қизиқиш ҳақида гапирди  2 15:39Футзал бўйича Осиё Кубогида сенсация: Саудия Арабистони Японияни мағлуб этди  4 15:24Швейцария МТЖ дарвозабони қаторасига бешинчи пенальтини қайтарди  1 15:04Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси ЖЧга ҳозирлик кўрмоқда  3 14:49Барош, Жо, Боян ва ҳалигача ўйнаётган яна 19 ўйинчи  8 14:31"Динамо" Абрамов бўйича ЎзПФЛ талабини бажарди  4 14:10Ҳоланд Беллингемни "Манчестер Сити"га таклиф қилмоқда  4 13:49Скалони Аргентина терма жамоасини бошқаришда давом этади  1 13:30"Истиқлол" стадиони ўйинларни қабул қилишга тайёр  12

Ла Лига. "Барселона" мавсумни голсиз дуранг билан бошлади Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" мавсумни голсиз дуранг билан бошлади

Испания чемпионати 1-туридан ўрин олган баҳс тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Барселона – Райо Вальекано 0:0

«Камп Ноу»

Барселона – тер Штеген, Араухо, Кристенсен (Роберто, 61), Эрик Гарсия, Альба, Бускетс, Педри (Кессье, 73), Гави (де Йонг, 61), Левандовски, Дембеле, Рафинья (Фати, 61).

Райо Вальекано – Дмитриевски, Балиу, Лежен, Катена, Фран Гарсия, Трехо (Хосе Посо, 84), Гарсия, Унаи Лопес, Паласон (Сальви, 79), Сисс, Камельо (Фалькао, 62).

Огоҳлантиришлар: Дембеле (14), Трехо (45), Катена (45+5), Лежен (55), Фалькао (69), Бускетс (74), Сисс (86), Дмитриевски (89)

Четлатиш: Бускетс (90+3)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги баҳсларда ғойибона кўришгунча! 

90+8. Финиш! 

90+5. Сальвининг зарбасидан кейин тер Штеген қойилмақом сейв намойиш қилди! 

90+3. Бускетс Фалькаога нисбатан қўполлик ишлатди ва иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.  

90+3. Жамоалар дарвоза томон берган зарбалар сони бўйича "Барса" катта устунлик билан олдинда – 21:2! 

90+2. Кессье ҳужум чоғида Сиссги нисбатан қоидани бузди. 

90. Иккинчи таймга 8 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Дмитриевски вақтни чўзгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

88. Аввал Фатининг зарбасини даврозабон қайтарди, сўнгра Кессье дарвозани ишғол этди, аммо унда офсайд бор эди. 

87. Ансу Фатининг жарима зарбасидан бериган зарбаси аниқ чиқмади. 

86. Левандовски Сисс томонидан қоида бузилган ҳолда тўхтатиб қолинди, сариқ. 

84. Зарбаааа!  Дастлаб Обамеянгнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарган бўлса, Левандовскининг зарбасига аниқлик етишмади. 

84. "Райо Вальекано"да ўзгариш: Трехо ўрнига Хосе Посо ўйинга қўшилди.

82. "Барселона"да ўзгариш: Альба ўрнига Обамеянг майдонга тушди.

82. Уууух! Робеееерт Левандоооовскиииининг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди... 

81. Зарбааа! де Йонгнинг пасидан кейин Дембеле зарба йўллади, тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. 

79. "Райо Вальекано"да ўзгариш: Паласон ўрнига Сальви ўйинни тугатиб қўяди. 

75. Ууух! Кессье қаҳрамонга айланиши мумкин эди, Дембеле қанотдан оширган тўпни Кессье дарвоза ортидаги трибуна томон йўналтирди... 

74. Бускетс Трехони йиритди ва сариқ карточка олди. 

73. "Барселона"да алмаштириш: Педри майдонни тарк этди, ўрнига Франк Кессье туширилди.

71. Футболчилар сув ичиб олишлари учун имконият яратилмоқда. Кичик танаффус! 

69. Радамель Фалькао Бускетсга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

69. Зарбаааа! Левандовскининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди, кейин Бускетс зарба берди, унинг хавфли йўналиш олган тўпини Дмитриевски қайтарди!  

65. Зарбаааа! Дембеленинг пасидан кейин Фати дарвозани нишонга олди, дарвозабондан сейв!  

62. "Райо Вальекано"да алмаштириш: Камельо ўрнига Фалькао ўйинни давом эттиради. 

61. "Барселона"да 3 та ўзгариш: Кристенсен ўрнига Роберто, Рафинья ўрнига Фати, Гави ўрнига Френки де Йонг тушди.

60. Рафинья ўзи билмаган ҳолда Балиунинг оёғига тепди, ҳакам жарима белгилади. 

57. Рафинья бурчак зарбасини ижро қилди, аммо тўп рақиб бошини кўрди :)

55. Лежен қоидани бузгани боис огоҳлантирилди. 

54. Вау-вау-вау! Рафииииииньянинг зарбаси рикошет орқали Левандовскига келиб тушди, аммо Дмитриевски ўз вақтида реакция кўрсатиб, тўпни эгаллаб олди.

52. Ууууух! Қандай вазият! Серхио Камельо ҳимоячиларни алдашни уддалади. Пенальти нуқтасидан зарба берди, бироқ мўлжалда озгина адашди.

51. "Барселона" вазият ҳосил қилишга киришганди, аммо Жорди Альба ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

46. Роберт Левандовски узатмадан кейин тўпни қабул қилиб олиб, уни Рафиньяга узатди. Бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига кузатиб қўйди, бурчак зарбаси.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

45+5. Катена кечиктирилган фоль учун жазоланди. 

45+2. Уууух! Альваро Гарсия Араухони устамонлик билан алдаб, зарба йўллади, аммо тер Штегени ўз жойида эканлигини кўрсатиб, жамоасини муқаррар голдан асраб қолди.

Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди.

45. Оскар Трехо Педрига нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди.

44. Ууух! Сал қолса Левандовски битта пас билан Дембелени бирга-бир ҳолатга чиқариб юбориши мумкин эди...

41. Столе Дмитриевски Роберт Левандовски томон узатилган тўпни дарвозадан чиқиб келиб, эгаллашга эришди.

38. Роберт Левандовски бош билан зарба беришга ҳаракат қилди, бироқ сал аниқлик етишмади. 

37. Уйқудан кечиб, томоша қилишга арзийдиган ўйин бўляпти. Нима дедингиз? 

36. Зарбаааа!  Дембеленинг пасидан сўнг Педри дарвозанинг пастки ўнг бурчагини пойлади, сал ноаниқ. 

34. Дембеле бир ҳимоячини чалғитиб, чап оёқда зарба берди, анча кучсиз... 

32. Иси Палазоннинг узатмаси яхши чиқмади. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетиб қолди.

31. Серхио Бускетс тўпни узоқлаштираман деб, рақибга нисбатан қўполлик ишлатиб қўйди. "Райо"да жарима зарбаси.

30. Оскар Треходан узатма, бироқ ўхшамади, бу гал янада нозикроқ ҳаракат қилиши керак.

27. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 73% – 27%

25. Оскар Трехо Педрига нисбатан қоидани бузди. "Барса" стандартга эга бўлди.

24. Яна Рафинья катта саҳнада! Унинг олисдан йўллаган зарбасидан кейин тўп Дмитриевскининг қўлига бориб тушди. 

22. Эрик Гарсия ўзи билмаган ҳолда қанотда Камеллонинг юзига қўли билан зарба бериб юборди.

20. Зарба! Усмон Дембеленинг қулай пасидан сўнг Рафинья ноаниқ зарбага муаллифлик қилди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

19. Иван Баллининг узатмаси сал омадсиз чиқди, тўпга унинг ҳеч бир жамоадоши эга чиқмади. 

17. Ууух! Рафиньянинг ерлатиб йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш касб этди. Ҳозирча ундан омад юз ўгиряпти.

14. Усмон Дембеле Пате Кисга нисбатан қоидага номувофиқ ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди.

12. ГОООЛ!   Левандовскининг зарбасидан кейин ҳимоячи автогол муаллифига айланди, бироқ Роберт офсайдда қолгани қайд этилди.  

12. Яна Рафинья ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Унинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвозага етиб бормади ва рақибга тегиб қолди. 

10. Вау! Рафинья жарима майдончаси ичига ёриб кириб, йиқилди. Аммо такрорий вазиятга қарасак, бу ҳолатда пенальти йўқлиги маълум бўлди. 

7. Тер Штеген бир неча марта юқори прессинг остида қолиб кетган бўлса-да, ҳар гал ушбу қийин ҳолатдан чиқиб кетди. 

5. "Барселона" ҳар доимгидек тўп назоратини қўлга олди. Ўйинчилар қисқа паслар билан ўйнашмоқда.

3. "Барселона" дастлабки ҳужумни уюштирди. Бускетс чап қанотдан олдинга бораётган Альбанинг йўлига пас оширди, чап қанот ҳимоячисининг узатмасини эса ҳимоячилар қайтаришди. 

1. Биринчи таймга старт берилди. Уни "Райо Вальекано" бошлаб берди. 

- Бугунги тўқнашувни Алехандро Эрнандес бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

- Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. 

"Камп Ноу" учрашувни қабул қилишга шай!

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун "Барселона" Испания чемпионатидаги юришини бошлайди. Илк рақиб – "Райо Вальекано". Мазкур баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+7   
14 авг 00:17:40
barselona7
Ниҳоят Ла Лига ўйинлари ҳам бошланди. Миллий телеканалларимизда эса трансляция йўқ. Бир амаллаб телеграм ёки турли сайтлардан кўриб ўтирибмиз ишқилиб шуни ҳам кўп кўриб блоклаб қўйишмаса бўлди. Бирорта АПЛ ёки Ла Лигани трансляция қилмаётган давлат бўлмаса керак биздан бошқа. Биринчи тур барибир қийин бўлади рақиб ким бўлса ҳам. Барселонага омад.
+5   
14 авг 02:07:49
barselona7
Ҳали биринчи тур. Кейинги ўйинларда омад.
+5   
14 авг 00:19:45
Футбол.
Барселонага омад қандай ҳисобда бўлса ҳам бугун ғалаба зарур. Камчиликлар бўлса кейинги ўйинларда секин аста тўғриланиб боради.
+3   
14 авг 00:57:09
Mиллиaрдер
Poison фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qaysi kanal olib beryapti
Плеймаркетдан сетанта спорт программасини юклаволин текинга руйхатдан утиб курвурас
+2   
14 авг 02:07:05
barselona7
yunayted_neftchi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ие Ла лиганиям обермаяптими хич кайси канал? А серияничи узи нимани оберяпти каналларимиз?
Шахматни.
+2   
14 авг 00:56:07
Mиллиaрдер
Судя охирида чичиб куйди лекин. Кайси ахмок хужум вакти уйинни тухтатади)))
+2   
14 авг 00:29:03
SHAMAN-2016
БАРСА хамда ПСЖ уйинлари Setanta sport каналларидан олиб курсатиляпди
+2   
14 авг 00:00:08
Samsiti
Faqat g'alaba Lewadan dubl dumbalidan xetrik
+2   
13 авг 23:48:24
Azizjon Abrorov
Фикрлар йуклигидан малум ишкибозлар фудболдан безишди
Телевидения да тункайиб узларинг курларинг Энди
+1   
14 авг 07:37:25
Professional n1
MADRIDISKIY REAL фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qolgan uyinlar ham shunga o'xshash boladi yutqziqlar ham boladi o'rtamiyona komanda uchun odiy holat
Piwte
+1   
14 авг 05:45:33
Futbol tv 3
Биринчи ўйин шунақа бўлиши аниқ эди, кейинги ўйинларда омад.
+1   
14 авг 05:44:48
Futbol tv 3
Биринчи ўйин шунақа бўлиши аниқ эди, кейинги ўйинларда омад.
+1   
14 авг 02:14:23
Mиллиaрдер
Не твой уровень Дорогой фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Охирги пайт шунака фолбинлар купайиб колди бандаси мас Оллох билгувчирокдир
У искиртка ёмон гап ёзмен терпела у блоклатиб ташиди))))
+1   
14 авг 02:10:03
Не твой уровень Дорогой
pfkAral фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Лева аник 2 та уради ками битта ва барса ютади
Охирги пайт шунака фолбинлар купайиб колди бандаси мас Оллох билгувчирокдир
+1   
14 авг 02:04:43
Футбол.
Райо Вальеканога ҳам қойил. Ўйин давомида вазиятдан келиб чиққан ҳолда дуранг натижа учун ўйнади ва уддалади. Барселонада ҳали кўпчилик янги буни устига биринчи тур. Камчиликлар бор ҳали аммо ўйин ёмон эмас бироз омад етишмади кейинги ўйинларда омад.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика