Юрген Клопп мураббийликка қайтмоқда, у Шомуродовга устоз бўлиши мумкин
20 май 05:24
Янгиликлар
Юрген Клопп мураббийликка қайтмоқда, у Шомуродовга устоз бўлиши мумкин
"Ливерпуль" собиқ бош мураббийи "Рома" клубини бошқариш ҳақидаги таклифга розилик берган. Бу ҳақда "La Stampa" нашри хабар берди. Манбанинг келтиришича, Клопп қарорни 18 май куни қабул қилган. Маълумотда Рим клуби ёзги трансфер ойнасида 6 нафар янги футболчи билан шартнома имзолаши ҳақида ҳам маълумот қўшиб кетилган.
"Рома" Италия А Серияси сўнгги тури олдидан 5-ўринда бормоқда ва охирги турда ЕЧЛга илиниш учун кураш олиб боради. Жамоанинг айни пайтдаги устози Клаудио Раньери мавсум якунига етгач жамоа бошқарувини тарк этади.
Клопп охирги жамоаси бўлмиш "Ливерпуль" билан АПЛ ва ЕЧЛ бош совринини боши узра баланд кўтарган. Тез орада Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовни Клопп қўлостида кўришимиз мумкин...

Италия чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>> А СЕРИЯ
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар