Кураньи Германия терма жамоаси билан Олимпиадага бормоқчи

Aslanov Jasurbek
26 янв 2016, 11:10
"Хоффенхайм" ҳужумчиси Кевин Кураньининг таъкидлашича, у Германия терма жамоаси билан жорий йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига бормоқчи.

33 ёшли футболчи Олимпия ўйинлари бўлиб ўтадиган шаҳар - Рио-де-Жанейрода туғилган.

"Жаноб Хрубеш (Германия ёшлар терма жамоаси устози) мени Олимпиадага олиб кетиши керак. Тажрибали футболчи сифатида ёшларга ёрдам бера олишим мумкин" - дейди Кураньи.

Олимпия ўйинлари 3 августдан 20 августгача Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Die Welt