UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  0 20:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  1 19:20ЎФА нега жим?  3 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  16 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  6 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  13 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46

Кунде "Барселона"га ўтмоқчи эканлигини клуб раҳбариятига маълум қилди Янгиликлар

Кунде "Барселона"га ўтмоқчи эканлигини клуб раҳбариятига маълум қилди

Жюль Кунде "Севилья"дан "Барселона"га ўтмоқчи.

Манбанинг хабарига кўра, "Челси" ва "Ньюкасл" 90 миллион евро товон пули тўлашга тайёр бўлганига қарамай, марказий ҳимоячи инглиз клублари билан музокараларни тўхтатган ҳамда "Севилья" раҳбариятига "Барселона"га ўтишни истаётганини айтган.

Хави ҳам француз футболчисини жамоасида кўрмоқчи. Мураббий бу ҳақда аллақачон "Барса"нинг техник бўлими ва клуб президенти Жоан Лапортни хабардор қилган. Агар “Севилья” билан келишув муваффақиятсизликка учраса, “Барса” “Наполи”дан Калиду Кулибалини сотиб олишга ҳаракат қилади.

"Барселона" Кунде учун устувор вариант ҳисобланади. Каталония клуби “Севилья” Жюлни 65-70 миллион еврога сотишга тайёр эканлигини билади, шу боис "кўк-анорранглилар" Андалусия клуби эгаларининг талабларини камайтиришга ҳаракат қилади. Келишувга ўнг қанот ҳимоячиси Сержиньо Дест ёки ярим ҳимоячи Франсишку Тринкау киритилиши мумкин.

23 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумда "Севилья" сафида барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушди. 




Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика