UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  2 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  54 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  17 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5

"Кун видеоси", чиптага навбат турган мухлислар ёхуд нолага қарши нола (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

"Кун видеоси", чиптага навбат турган мухлислар ёхуд нолага қарши нола (Бекзод Толибов блоги)

Бироз аввал "Истиқлол" стадионидаги чипталар муаммоси акс этган видео телеграм каналимизда эълон қилинди.

Мухлис ҳар доим ҳақ бўлган, бўлади ҳам. Фарғонадаги стадионда ушбу мавсум Суперлиганинг икки клуби - "Нефтчи" ва "Андижон" ўйнаяпти. Чипта сотиб олиб стадионга кириш муаммоси асосан ўйин бошланишига бир соат вақт қолганида юзага келади. Айни шу пайтда стадионга мухлислар оқимининг энг тиғиз вақти бўлади. Кириш эшиклари ёнида кассалар бор, чипта сотуви мунтазам давом этади. Аммо, юқорида айтилганидек, бу кассалар бирданига барчани чипта билан таъминлай олмайди, метан заправкалардаги каби навбатлар юзага келади. Бу бор муаммо, инкор қилиб бўлмайдиган аксиома каби.

Муаммо бор бўлса, унинг ечими ҳам бўлади. Бунинг жиддий ёндашувга асосланган ҳаракат зарур. "Истиқлол" стадиони бу борада ишламаяпти эмас, ишлаяпти. Масалан, стадионга яқин бўлган ёндош туман ва шаҳарлар марказларида, шунингдек Фарғона шаҳар деҳқон бозорида чипталар савдоси билан шуғулланувчи махсус кассалар фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, "Андижон" - "Нефтчи" учрашуви учун телеграм бот орқали чипталарнинг онлайн савдоси тест режимда амалга оширилди. Онлайн чипта сотиб олиш очиғини айтганда, бизда ҳали жуда ҳам оммалашиб кетмади. Балки кассанинг ўзидан чипта сотиб олишга ўрганиб қолганмиз, ёки бунинг ҳам алоҳида гашти бор.

"Нефтчи"нинг Суперлигада ижобий натижа қайд этаётгани сабаб уй ўйинларида мухлисларнинг "Истиқлол"га ташрифи янада ортиб бораверади. Муаммонинг яна бир ечими, чипта сотиб олиш сал эртароқ ҳаракат қилинг, масалан бир кун аввал. Клубнинг расмий саҳифаларида махсус кассалар жойлашган нуқталар кўрсатилган. Ёки "Истиқлол"нинг ўзида ҳам кассалар мунтазам ишлаб туради. Келасиз ва ҳеч қандай навбатсиз чипта харид қилаверасиз. Ёки эндиликда телеграм-бот орқали йўлга қўйилган чипталарнинг онлайн сотуви орқали ҳам харид қилсангиз бўлади, бунинг учун уйдан чиқишингиз ва қаёққадир боришингиз шарт эмас.

Сарлавҳада "Нолага қарши нола" деган жумла ҳам бор, тўғрими? Ҳозир мухлис ноласига қарши стадион ходимлари ҳам нола қилишаяпти. Тўғриси, бу ўринда ҳар икки томон ҳам бирдек ҳақ. Бири ўйин томоша қилиш учун стадионга келади ва чипта учун навбатга дуч келади. Иккинчи томон эса, мухлисларни ҳеч бир муаммосиз чипта харид қилишлари учун барча ҳаракатни амалга оширади, бироқ бундан ҳеч ким миннатдор бўлмайди. 

Аслида ўша гап тўғри, "Мухлис ноласи" орқали олиб чиқилган холат бу - энг ёқимли муаммо. Чунки, сиз яхши биласиз, айрим жамоалар стадионга кириш текин қилиб ҳам ўйинга мухлис жалб эта олмайди.

P.S. Мақола эълон қилинганидан сўнг "Андижон" клуби раҳбари Улуғбек Мирзаев таҳририятимиз билан боғланди. Маълум бўлишича, "Андижон" - "Нефтчи" учрашувида телеграм-бот орқали чипталарнинг онлайн сотуви ташкил этилмаган. Ўйин учун чиқарилган чипталарнинг барчаси ЎзПФЛ томонидан белгиланган талаблар асосида қоғоз вариантда нашр этилган.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика