

"Айрим шахсий сабабларга кўра ҳозирнинг ўзида тўхтамоқчиман. Бу мен учун оғир бўлди, бироқ яқинда "Бейтар" раиси билан учрашувда унга кетишим ҳақида айтдим ва у бу қароримни қабул қилди. Бош мураббий сифатида бутунлай истеъфога чиқиш вақти келди", – деди Эрвин Куман.

60 ёшли мутахассис 2 июндан бери жамоани бошқариб келаётган эди.
Маълумот ўрнида, "Бейтар" куни кеча "Бней Сахнин"га мағлуб бўлди (0:2).


