Куарежма яна клубини ўзгартирди

Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси янги жамоага ўтди.

Куарежма “Бешиктош”ни тарк этиб, “Қосимпошо” клуби билан 1+1 кўринишидаги шартномага имзо чекди. 35 ёшли Рикарду “Бешиктош” шарафини 2015 йилдан бери ҳимоя қилиб келаётганди. У ўтган мавсум Туркия чемпионатида 26 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.


Манба: TRT Spor