Кркич бутсаларини михга илди
23 мар 2023 16:57
Янгиликлар
Кркич бутсаларини михга илди
Сўнгги вақтларда "Виссел Кобе"да ўйаб келган "Барселона" ва "Милан" собиқ футболчиси Боян Кркич 32 ёшида фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Бу ҳақдаги хабар Япония ОАВда тарқалди.
Ёшлигида уни кейинги Месси деб аташарди, лекин агар Лионель деярли бутун фаолиятини бир жойда ўтказган бўлса ва у географик жиҳатдан ҳозир ҳам Барселонадан унчалик узоқда бўлмаса, Кркич бутун дунё бўйлаб сайр қилиб чиқди – юқорида айтиб ўтилган Япониядан Канадагача (у ерда "Монреаль Импаcт" сафида ҳаракат қилганди).
Ҳозирда Андрес Иньеста Японияда ёлғиз қолди ва у ҳам катта эҳтимол билан футболчи сифатида ўзининг сўнгги мавсумини ўтказмоқда.
Фикрлар