Криштиану Роналду Саудия Арабистонидаги илк совринига муносабат билдирди
13 авг 2023 08:23
Янгиликлар
Криштиану Роналду Саудия Арабистонидаги илк совринига муносабат билдирди
Араб клублари Чемпионлар лигасининг финалида “Ал Насср” “Ал Ҳилол”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
“Ал Насср” сафидаги ҳар икки голга Криштиану Роналду муаллифлик қилди. Португалиялик футболчи ушбу ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Жамоамга ушбу совринни қўлга киритишда ёрдам берганимдан фахрланаман. Ушбу ажойиб ғалабани қўлга киритишимизда биз билан бирга бўлган барчага раҳмат айтаман. Шунингдек, мухлисларнинг фантастик қўллаб-қувватлаши ҳам бизга катта ёрдам берди. Бу ғалаба сизларники ҳам”,-деб фикр билдирди Криштиану Роналду.
Роналду чемпионликдан ташқари, 6 та гол билан мусобақа тўпурари учун тақдим этиладиган “Олтин бутса”ни ҳам қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар