UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40Қатар-2022'да ишлаши мумкин бўлган европалик ҳакамларнинг рўйхати эълон қилинди  0 22:14"Тезкор студия". "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидаги ҳакамлик, мухлислар ва жавобсиз қолган қўнғироқ  10 22:09СЭ: "Шомуродовга Европадан аниқ таклиф бор"  14 22:06Хакер Гвардиоланинг почтасини бузиб, олинган маълумотларни сотмоқчи бўлди  0 22:05"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзенинг фикрлари  3 22:01Европа лигаси. "Рома", "Байер", "Вульверхэмптон" ва бошқа клубларнинг асосий таркиби билан танишинг  1 22:01"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида Андрей Канчельскис нималар деди?   8 21:45Европа Лигасининг 1/8 босқичига қуръа ташлаш маросими қачон ўтказилиши маълум  2 21:15Аббос Ғуломов: "Пахтакор"га қарши бир киши кам бўлиб ўйнаш қийин"  33 21:05ЕЧЛ. “Реал” апелляция беради  40 20:45Европа Лигаси. Кучли бўрон сабаб қолдирилган бугунги учрашув қачон ўтказилиши эълон қилинди  1 20:35Расман: Англия Премьер-Лигасининг Шон-шараф зали ташкил этилади   14 20:31Olamsport: Хабиб Тони ҳақида гапирди, Мария Шарапованинг ишлаб олган пуллари ва бошқа хабарлар  0 20:15“Сантьяго Бернабеу” Гвардиоланинг энг севимли стадиони  9 20:06"Пахтакор" - "Навбаҳор" 2:1. Барча голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  62

Криштиану Роналду билан катта интервью Янгиликлар

Криштиану Роналду билан катта интервью

Криштиану Роналду камдан-кам ҳолатларда катта интервьюлар беради.

Тўғри у матбуот учун Лионель Месси сингари ёпиқ эмас, журналистлар билан суҳбатлашишдан қочмайди. Аммо катта суҳбатлар учун йилида бир-икки марта вақт ажратиши мумкин.

ITV ходими, британиялик машҳур журналист Пирс Морган португалиялик футбол юлдузи билан суҳбатлашишнинг уддасидан чиқди. Роналду иштирокидаги бундай катта ва самимий интервьюлар камдам-кам ҳолатларда учрайди. Биз мазкур интервьюнинг энг муҳим қисмларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Болалигида «Макдоналдс» қолдиғи билан овқатлангани ҳақида

“Биласизми? 11 ёш эдим, менда умуман пул йўқ эди. Мен интернатда яшардим. Оилам эса Мадейра шаҳарчасида эди, шу сабабдан уларни 3 ойда бир маротаба кўра олардим, холос. Оиласиз жуда қийналардик. Бир гал кечқурун қорнимиз жуда очди. Дўстим билан овқатланиш мақсадида интернат қошидаги «Макдоналдс» тамаддихонасига боришга қарор қилдик. Аммо бизда бир муаммо бор эди: Иккаламизда ҳам пул йўқ эди. Таваккал қилиб, тамаддихонанинг орқа томондаги эшигини тақиллатдик: «Озроқ егулик топиладими?»
Эдна исмли аёл ва яна икки қиз бизга гамбургерлар қолдиғини чиқариб берганди. Ўша лаҳзадаги бахтиёрлигимни сўз билан таърифлаб беролмайман…

Мен кейинчалик уларни жуда кўп ахтардим. Португалиядаги танишларим билан суҳбатлашиб, улардан бу борада ёрдам беришларини сўрадим. Бироқ ҳеч қандай натижага эришолмадик. Ўша тамаддихона аллақачон беркитилган бўлиб чиқди.

Мазкур интервью уларни топишимда ёрдам беради, деб умид қиламан. Бундан жуда хурсанд бўлардим. Мен уларни Турин ёки Лиссабонга кечки овқатга таклиф қилмоқчиман. Бу мен учун қанчалик муҳимлигини тасаввур қилолмайсиз. Мен уларни учратган тунимни ҳеч қачон унутмайман, яхшиликлари мен учун жуда қадрли. Мен шунга муносиб жавоб қайтармоқчиман” .



Криштиану Турин кўчаларида сайрга ҳам чиқолмайди
Роналду сайёрамизнинг энг машҳур шахсларидан бири ҳисобланади. Унинг машҳурлигини саноқли шахслар билан солиштириш мумкин, холос. Ҳатто Instagram’даги кузатувчилар сони бўйича Бейонсе ва Лео Месси ҳам «Ювентус» клуби ҳужумчисидан сезиларли фарқ билан ортда боряптилар. Роналду бу ҳақида шундай дейди:

«Ростини айтсам, мен бундан ҳайрон эмасман. Мен ўзимнинг кимллигимни яхши биламан. Ҳаётимнинг 75%и футболдан иборат бўлса, қолган қисмини оилам ташкил қилади. Ҳа, мен ҳар жабҳада биринчи бўлишни ёқтираман, шунга ҳаракат қиламан. Аммо ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони бўйича икки ёки учинчи ўринда бўлсам ҳам, бундан ҳеч ранжимайман. Бу – мен учун унчалик муҳим эмас. Ишимда биринчи бўлиш – мен учун муҳимроқ».

Журналист Морган футболчини яна саволга тутади: Криштиану Роналду бўлиш жуда қийин. Доимий эътибор марказида турасиз, сизни сезиб қолмасликлари учун хотиржам сайр ҳам қилолмасангиз керак. Бу – қийин эмасми?

«Сўнгги 10 йилда хотиржамлик йўқолди. Охирги йил давомида болаларим билан неча марта сайрга чиққанимни таҳмин қила оласизми? – НОЛЬ. Ҳа, бирор марта ҳам бунга имкон тополмадик. Кўчада олдимиздан йигирмага яқин одам чиқади ва бизни ўраб олади, болалар ва аёлим эса асабийлаша бошлашади. Биз жамоат жойларида эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишимиз керак. Ҳамманинг эътибори бизда бўлади. Ҳар қандай ғайриоддий ҳаракатимиз дарҳол суратга олинади. Ўзингиз хоҳлагандек яшолмасангиз, бу - сизни ҳам ғазаблантиради. Бироқ нима ҳам қила олардик? Бирор нарсани ўзгартиришга жуда кеч бўлди. Ҳаммасига кўникишимиз керак».

Кейин Роналду 10 йил муқаддам янги йил оқшомида дўсти билан рақс тушиш мақсадида тунги клубга борганини табассум билан ёдга олди:
Ясама соч, соқол ҳамда кўзойнаклар билан кўринишимизни ўзгартирдик (кулади). Лифтда ҳамма бизга қарарди: “Булар ким ўзи? Рок юлдузларими? “. Биз Мадриддаги барга кирдик. Бизни ҳеч ким танимаслиги учун фақат инглиз тилида сўзлашишга келишиб олгандик. Аммо пештахта ёнига яқинлашарканмиз, мен беихтиёр Риккардудан нима ичишини португал тилида сўраб юбордим. Атиги биргина ибора!

Кейин орқадан кимдир энгашиб айтди: «Криштиану мен сизни танидим». Мен эса ўзимни ҳеч нарса бўлмагандай тутдим. Ҳамма менга бошқача нигоҳ билан қарар, лекин энг муҳими улар мен Криштиану эканимни билишмасди. У ерда ўтказган 2-3 соатим ҳаётимдаги энг яхши оқшомлардан бирига айланди, чунки мен ўзимни чинакамига эркин ҳис қилгандим”.


Роналду 2003 йилда «Арсенал»га ўтишига бир қадам қолган, аммо португалиялик футболчи «Манчестер Юнайтед»ни танлаганди. «Тўпчилар» мухлиси ҳисобланадиган Пирс Морган футболчининг бу қарорини маъқулламади.

- Бу - тўғри. Мен Арсеналга ўтишга жуда яқин эдим.

- Қанчалик яқин?
- Шартнома учун бир қадам қолганди.

- Ростданми?
- Албатта, жиддий гапиряпман.

- Яъни, биз ҳаммасини бирга ютишимиз мумкин эдими?
- Мен жамоага қўлимдан келганча ёрдам берардим.

Журналист ўз орзусини амалга ошириб Роналду номи туширилган «Арсенал» футболкасини футболчига топширди.


- Бу – фантастик жамоа.
- Ҳали ҳам кеч бўлмади. Роналду ва «Арсенал»! Сиз барча совринларни ютасиз.

- Трансфер амалга ошмади. Лекин, мен улар амалга оширган ишларни қадрлайман. Айниқса, Арсен Венгерни.



Энг кучли жиҳат – фикрлаш. Рекордларнинг ўзи Роналдуни қидиради ва журналист уни тарихдаги энг яхши футболчи, деб тан олди.

«Сизга ўхшаган одамлардан бундай сўзларни(сиз энг зўрсиз, қобилятлисиз, биринчи рақамлисиз) эшитганимда, инсонлар менинг иштиёқ ва меҳнатимни қадрлашгани учун ғурурланиб кетаман. Мен яхши ўйинчиман, лекин менинг энг катта ютуғим – бу фикрлаш қобилятимдир.

Рақамлар алдамайди. Агар сиз сўнги бир неча йилга қарасангиз, менинг натижаларим бир хиллигини кўрасиз, пасайиш кузатилмаган. Бунинг учун истеъдоднинг ўзи кифоя қилмайди. Футболга ўзингизни бағишлашингиз, меҳнатсевар ва ҳаракатчан бўлишингиз керак. Ўзингиз хоҳлаган даражага эришишингиз учун қўлингиздан келган ҳамма нарсани қилишингиз талаб қилинади.

Мен эрталаб уйғонаман, нонушта қиламан, болалар билан бироз гаплашгач, спорт залига йўл оламан. Фақатгина 30-40 дақиқа ҳаракат қиласиз, бу – ҳаммасини ўзгартириб юборади. Мен бирор кунни машғулотсиз ўтказиб юборишни хоҳламайман. Шунинг учун ҳам, мен 34 ёшда бўлсамда, худди 28 ёшга ўхшайман», - деб ҳазиллашади футболчи.
Роналду 45 та мукофот соҳиби ҳисобланади. Унинг учун шахсий совринлар муҳимроқми ёки жамоавий?

«Бу менинг ўзимни тия олишим ва ғалабага бўлган иштиёқимнинг шарофатидир. Муваффақият учун тинимсиз ҳаракат қиламан. Рекордлар – менинг бир бўлагим. Мен уларни эмас, улар мени қидиришади. Мана, фарқ нимада. Муваффақиятларимдан мамнунман. Бу кишига мотивация беради. Ишимдан завқ ололмай қолганимда фаолиятимни якунлайман. Аммо рекордлар яқин бўлса, нега мен уларни янгиламаслигим керак? Агар футбол тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиш имконияти бўлса, нега буни амалга оширмай?», - дейди Криш.


Суҳбат жараёнида йиғлаб юборди

Пирс Морган Роналдуга унинг отаси Жозе Авейрунинг ЕВРО-2004 финали олдидан Норвегия телевидениясига берган интервьюсини қўйиб берди. Видеотасвирда ота ўз ўғли билан фахрланиши ҳақида тўлқинланиб гапирарди. Криш мазкур видеотасвирни томоша қилар экан, кўз ёшларини яшириб туролмади.

«Мен бу тасвирни ҳеч қачон кўрмаганман… Кечирасиз… Йиғлайман деб ўйламагандим. Мен отам билан ҳеч қачон жиддий суҳбатлашмаганман. У доим маст бўларди. Афсуски, отам мен қўлга киритган мукофотларни кўрмади. Балки, у самодан мени кузатиб тургани учун шунча ютуқларга эришгандирман», - дейди кўзда ёш билан.




Фақат 4 кишига тўлиқ ишонади

Роналду каби юлдузларнинг тўлиқ ишонса бўладиган яқинлари бўлиши керак.

«Мен кимга 100% ишонаман? Исмларни айтмайман, чунки бу бошқалар учун адолатсизликдек туюлиши мумкин. Лекин уларнинг сони тўртта. Шу одамларга 100 % ишона оламан. Ҳа, менинг оилам, яхши дўстларим бор. Бироқ фақат 4 кишига тўлиқ ишона оламан. Менимча, бу етарли. Бу нарсалар ҳақида ўйлашни хоҳламайман. Ҳаёт шундай, биз эса шундай яшаяпмиз».


Мессини енгиш учун 6-8 та «Олтин тўп» олиши керак

Роналду учун энг муҳим рекорд – «Олтин тўп»лар сони ҳисобланади. Мазкур футболчи ва унинг асосий рақиби Месси ҳисобида бештадан «Олтин тўп» бор.

“Мен ушбу натижани яхшиламоқчиман ва бунга ҳаққим бор, деб ўйлайман. Месси – ажойиб инсон ва кўзга кўринган футболчи, у футболнинг бир бўлагига айланган. Мен уни ортда қолдиришим учун олти, етти ёки саккизта «Олтин тўп» олишим керак, деб ўйлайман.

Мен у билан доимий алоқада эмасман. У билан УЕФА маросимида гаплашганимда кўпчилик ҳайрон қолди. Биз дўст эмасмиз, лекин 15 йилдан бери бир саҳнада бир биримиз билан курашяпмиз. Бир биримизни ҳурмат қиламиз.

У менга қарши ўйнаган энг яхши футболчими? Ҳа, албатта”.



Қабр тошига биринчи рақам, деб ёзилишини хоҳлайди
“Мен тарихдаги энг яхши футболчилардан бири сифатида эсланишни хоҳлайман. Энг яхшиси ёки улардан бири – бу одамларнинг дидига боғлиқ. Мен инсонларга нима ёқишини назорат қилолмайман. Кимгадир бир ўйинчи ёқади, кимгадир бошқаси. Ишончим комилки, мен футболда ўз тарихимни ярата олдим.

Мен ўзимни биринчи рақамли, деб ҳисоблайман, лекин кимдир учун иккинчи рақамдаман. Бунинг аҳамияти йўқ. Қабртошим устига шундай ёзилишини хоҳлайман:
«Биринчи рақам». Ҳа, еттинчи рақам эмас, БИРИНЧИ!


Фахриддин Рўзиев таржимаси

Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг