

"Мухлислар мени хурсанд қилишмоқда, мен эса унга муносиб жавоб қайтаряпман деб ўйлайман. Ушбу мавсумда ҳам, навбатдагисида ҳам ўйнашни давом эттираман ва танамга қулоқ соламан. Вазифа оғир, бу мени чўққига олиб чиққан.
Жамоасиз ҳеч нимага эришмасдим. Бугун қийин ўйин ўтказдик, айниқса, танаффуслар, термаларнинг ўйинларидан кейин доимо қийин бўлади. Саудия Арабистонида бўлишдан мамнунман. 38 ёшимда ҳам "Ал Насср"га, жамоанинг ғалабаларига ёрдам бераётганимдан хурсандман", - деди Роналду.



