Криштиану Роналду 50-хет-трикдан воз кечди
26 фев 2018 15:44
Янгиликлар
Криштиану Роналду 50-хет-трикдан воз кечди
Куни-кеча Мадриднинг "Реал" клуби Испания чемпионати навбатдаги тур учрашувида "Алавес" билан куч синашди.
Учрашувда Криштиану дубль қайд этганидан хабарингиз бор албатта.
Беллашувнинг 89-дақиқасида ҳакам "Алавес" даварозасига пенальти белгилади. "Қироллик клуби"да пенальтиларнинг асосий ижрочиси Криштиану, у бўлмаса, Серхио Рамос эканлиги жамоа мухлисларига сир эмас. Ўша вақтга келиб португалиялик дубль қайд этиб улгурганди. Икки бор голли узатма берган жамоадоши Карим Бензема эса гол ура олмаётганди. Португалиялик ўн бир метрлик жарима зарбасини амалга ошириш имконини Каримга қолдирди. Француз гол урди ва 2016 йил апрелдан буён BBC аъзоларининг ҳар учаласи гол урган биринчи ўйин бўлди.
Шу тариқа, Криштиану Роналду ўзи учун юбилей 50-хет-трикни расмийлаштириш имкониятидан ўз хоҳиши билан воз кечди.
Фикрлар