Харри Рэднапп клубни тарк этгач КПРни омадсизлик қамраб олгандек. Шанба куни КПР ўз майдонида "Саутгемптон"га ютқазди.
Бу ўйинда КПР ҳимоячиси Ричард Данн ва ҳужумчи Чарли Остин жароҳат олишди. Sky Sports нашрининг хабарига кўра, иккала футболчи "Лофтус Роад"ни қўлтиқтаёқда тарк этишди.
Яқин орада шифокорлар футболчилар қанча муддатга сафдан чиқишганини аниқлашади. Бироқ Ричард ва Чарли узоқ муддатга сафдан чиқишгани деярли аниқ. Остиннинг оёқ суяги синган бўлиши мумкин.
Агар шундай бўлса бу КПР учун ҳақиқий фожиа бўлади. Бу мавсумда Чарли 13та гол урди, КПР ҳисобида эса 24та гол бор.