Коста "Сити" ёки "Юнайтед" футболчиси билан алмаштирилиши мумкин

Mirjalol Normatov
29 мар 2020
"Ювентус" ёзги трансферлар ойнаси вақтида Дуглас Костани бошқа футболчига алмаштирмоқчи.

"Calciomercato" хабарига кўра, "бьянконери"лар 29 ёшли футболчини "Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэль Жезус ёки "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбага алмаштиришда ишлатмоқчи.

Коста ушбу мавсумда Италияд чемпионатида 14 ўйинда 3 ассистентлик қайд этди. Олдинроқ уни "Бавария" қайтаришга қизиқаётганлиги борасида маълумотлар берилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Calciomercato