Коста-Рика Сувонда шуғулланяпти

Aslanov Jasurbek
25 сен 2022
Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувлари ўтказиш учун айни дамда Жанубий Кореяда бўлиб турибди.

Терма жамоамиз Кореядаги дастлабки ўртоқлик ўйинида Камерунни 2:0 ҳисобида таслим этди, Шарқий Осиёдаги иккинчи рақибимиз Шимолий Америкадан ташриф буюрган Коста-Рика бўлади.

Луис Фернандо Суарес бошчилигидаги Коста-Рика терма жамоаси ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишга улгурди. Улар Жанубий Кореяга қарши баҳс ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди. Сеул шаҳридаги учрашувдан сўнг Коста-Рика жамоаси Ўзбекистон билан бўладиган баҳс учун Сувонга етиб келди. Шимолий америкаликлар кеча "Suwon World Cup" стадиони ёнида жойлашган машғулот майдонида шуғулланишди.

Коста-Рика сафида жароҳатланганлар йўқ, барча футболчилар машғулотда тўлиқ қатнашишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Коста-Рика учрашуви 27 сентябрь Тошкент вақти билан 11:00да бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia