

“Ҳамма нарсанинг интиҳоси бўлади. Мен ҳам терма жамоадаги ўз ўрнимни бошқаларга бўшатиб беришим лозим. Ярим йилдан кўпроқ вақт қолди ва бу давр оралиғида кейинчалик кўпроқ яхши ҳолатларни эслаш учун ҳаракат қилишим лозим”, дейди Косьельни.
32 ёшли футболчи 2011 йилнинг ноябрь ойидан буён терма жамоага жалб этиб келинмоқда. У 49 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифига айланган.



