

“Ижтимоий тармоқлар орқали мен ва ўғлимнинг соғлиғини сўраб, қўллаб-қувватлаган ҳамда бизга қайғурганларнинг барчасига миннатдорчилик билдираман. Бизда ҳаммаси яхши, 1 ҳафтадан кейин тузалиб кетишимиз керак.
Шунингдек, фавқулодда вазиятда вазифасига профессионал ёндашган шифокорлар, ҳамширалар, тиббиёт ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш вакилларига раҳмат айтмоқчиман. Сизлар бизнинг италиялик эканлигимиз билан фахрланишимизга сабабчисиз”, дейди “россонерилар” афсонаси.




