Кореялик футболчи АПЛ клубига ўтиши мумкин

Alisher
28 дек 2019
"Зальцбург" ҳужумчиси Хван Хи Чхан фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

23 ёшли кореялик футболчининг хизматларига "Вулверхэмптон" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Австрия клуби эса Хи Чханни 27 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 3та ассистга эришган.

Эслатиб ўтамиз, "Зальцбург" ҳужумчиси 2016 йилдан бери Жанубий Корея терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports