Конте: "Челси" Чемпионлар лигаси стартидан хурсанд ва "Карабах"га қарши баҳсни сабрсизлик билан кутмоқда"
11 сен 2017 12:36
Янгиликлар
Конте: "Челси" Чемпионлар лигаси стартидан хурсанд ва "Карабах"га қарши баҳсни сабрсизлик билан кутмоқда"
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте "Карабах"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.
Ўйин 12 сентябрь куни "Стэмфорд Бриж"да бўлиб ўтади.
"Биз Чемпионлар лигаси стартидан хурсандмиз ва сабрсизлик билан илк учрашувни кутяпмиз. Мақсадим - фақат майдонда ўйлаш. Футболчиларим билан ишлаш муҳим. Ўтган мавсум бошида биз чемпионатда ғолиб бўламиз деб ҳеч ким ўйламаганди.
Мен учун "Челси" етакчи эмас ёки рақбат учун кучи етмайди деганлар муҳим эмас. Биз ўйинга эътибор қаратишимиз ва ғалаба учун бор кучимизни ишга солишимиз керак.
Сиз катта жамоа мураббийи бўлганингизда ёки футболчилар кучли клубда ўйнашаётганида, доимо катта ғалабалар кутилади. Бундай босимга тайёр бўлишимиз керак. Менга босим ёқади ва ўзимга ҳам босим уюштираман" - дейди Конте.
Ўхшаш янгиликлар
11:24
"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ 3
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар