Коноплянка: "Луческуни мағлуб этиш ёқимли, туркларда имконият бўлмади"

Aslanov Jasurbek
3 сен 2017
Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Евгений Коноплянка Туркияга қарши бўлиб ўтган ЖЧ-2018 саралаш учрашуви (2:0) ҳақида фикр билдирди.

"1:0 ҳисобида ғалаба қозонганимизда ҳам ҳаммаси яхши бўлар эди. Энди ҳеч бўлмаса тунда дам олиб, куч тўплаб, кейин исландияликларни таҳлил қиламиз. Бу умуман бошқа жамоа ва бошқа тактика, шу сабабли унга ўзгачароқ тайёргарлик кўрамиз.

Мирча Луческуни мағлуб этиш ёқимли бўлди. Яхши ҳаракат қилдик, шу сабабли туркларда имконият бўлмади. Ўйиндан олдин ҳеч нарса демагандим, чунки олдиндан бир нарса дейиш қийин, бироқ ҳозир шуни айта оламан, рақибларда ҳеч қандай имконият бўлгани йўқ" - дейди Коноплянка.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Террикон