Комилжон Расулов: "Ҳакамликка 10 йил умримни сарфлаганман, лекин ота сифатида қароримдан афсусланмайман"
15 ноя 2023 18:57
Янгиликлар
Комилжон Расулов: "Ҳакамликка 10 йил умримни сарфлаганман, лекин ота сифатида қароримдан афсусланмайман"
Якунда хато қарори сабаб ҳакамликдан бир умрга четлатилган Комилжон Расулов сайтимизга берган интервьюсида ўша вазиятни батафсил изоҳлади.
- "Бухоро" - "Олимпик" учрашувида ҳакамлик қилдим. Барча менга нега пенальти белгилаганимни сўрамоқда. VAR монитори ёнида бўлиб турган вақтим, "Бухоро" жамоасининг ўриндиқлари томонида ҳақоратлар эшитилди. Менинг қизимни сўкишганини эшитдим. Ушбу ҳолат менга жуда алам қилди ва шу сабаб нима вазият бўлганда ҳам пенальти қўйишга қарор қилдим. Айнан ким сўкганлигини аниқлай олмадим. Мен пенальти қўйишга қарор қилдим ва майдонга қайтиб ҳуштак чалдим. Ўша вазиятда пенальти 100 фоиз йўқ эди. Мен хато қилдим ва ўзимни оқламоқчи эмасман. Ҳакамликка 10 йил умримни сарфлаганман, лекин ота сифатида қароримдан афсусланмайман. Раҳбариятнинг қарорини ҳурмат қиламан ва уларга эътирозим йўқ. "Бухоро" мухлисларидан узр сўрамайман. Мен қасам ичиб айта оламанки "Бухоро" - "Олимпик" учрашувида менга пул таклиф қилинмаган.
Фикрлар