Колумбия жамоаси ковид сабаб майдонга 7 ўйинчи билан чиқди, уларнинг икки нафари дарвозабон

Alisher
12 апр 2021
Колумбиянинг "Агильяс" жамоаси ковиддан азият чекмоқда.

Асосий жамоанинг 15 ўйинчиси сафдан чиққан.

Клуб ўйинга 7 нафар футболчи билан тушди. Иккинчи дарвозабон эса ҳимояда ўйнади.

Улар 57 дақиқа (!) 0:0 ҳисобини сақлаб туришди, аммо кейин 3та тўп ўтказиб юборишди.

Ўйин жароҳат сабаб якунланди. Ўйинчи майдонни тарк этди, 6 нафар футболчи билан эса ўйнаш мумкин эмас.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/sportsru

Ўхшаш янгиликлар