Кўкка совурилган вазиятлар, жарима зарбаси, қизил карточка ва яна охирги дақиқадаги гол. ГАЛЕРЕЯ

Tolibjon Qosimov
15 сен 2020, 13:25
Кеча ОЧЛ "B" гуруҳи 3-тури доирасида "Ал Ҳилол" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро беллашишди.

Ўзбекистон ва Саудия чемпионлари ўртасидаги қизиқарли баҳсда араблар ҳар иккала бўлим охирида урилган голлар эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Рэзван Луческу ва Шота Арвеладзе шогирдлари ўртасидаги тўқнашувдан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фото: Толибжон Қосимов

Жамоавий расмларни фақат ОФК расмий фотографи марказга бориб олиши мумкин. "Ал Ҳилол" нега нариги томонга қараб тушяпти деган савол туғилиши табиий. Чунки, Саудия Арабистони чемпионатида жамоавий суратга айнан шундай тушишади, фотографлар марказга келмай, реклама шитлари ортида қолишади, футболчилар эса уларга қараб жамоавий расмга тушиб беришади.


Гомис ўйин бошидаёқ Машариповга нисбатан кескин қўполлик ишлатгач узр сўрамоқда.


Сергеев шу вазиятни голга айлантира олганида воқеалар ривожи бошқача тус олиши мумкин эди.


Шота Арвеладзе: "Бундай юқори даражали мусобақада футболнинг ўзини таҳлил қилишимиз яхшироқ бўларди"

Жовинко тўпни нуқтага қўймоқда.


Санъат асари.


"Ал Ҳилол" устози Рэзван Луческу: "Ўйини яхши ташкил этилган ва жисмоний жиҳатдан кучли бўлган жамоани мағлуб этдик"



Рэзван Луческу ва Шота Арвеладзе шогирдлари ўртасидаги тўқнашувдан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Ўхшаш янгиликлар