

Кавани Париждалигида балет мактабида ўқишни бошлаганди ва Уругвайга қайтганидан сўнг миллий балет театри билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бундан мақсад эса ушбу санъат турини ривожланитириш ва ёшларни унга жалб қилишдан иборатдир.



Ҳамкорлик доирасида Кавани ўғил болалар учун мўлжалланган балет мактабининг реклама ролигида ҳам суратга тушди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда 33 ёшли футболчига “Ювентус”, “Атлетико” ва “Реал” каби жамоалар қизиқмоқда.



