Клопп: “Йигитларим вазифани қойилмақом тарзда уддалади”
07 дек 2020 09:24
Янгиликлар
Клопп: “Йигитларим вазифани қойилмақом тарзда уддалади”
“Ливерпуль” устози АПЛ 11-тури доирасида “Вулверхэмптон”га қарши (4:0) баҳсдан сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Ўйин, атмосфера — ҳаммаси ажойиб бўлди. Баданим жимирлаб кетди. Биз мухлисларнинг стадионга қайтишини кутдик. Биз авваллари бунинг қадрига етгандик деб айта олмайман. Бу жуда ҳам қайғули бўлди.
Ўйиндан олдин турли синовлар бўлди, боиси “бўрилар” турли схемаларда тўп тепарди. Мен йигитларга рақибга қандай қилиб босим ўтказиш борасида маълумотларни бердим. Улар эса вазифани қойилмақом тарзда уддалашди.
Посбонимиз Келлехер етук ва жуда хотиржам. У тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам жуда яхши ўйин намойиш қилди. Бу унинг учун унутилмас кеча бўлди”, — дейди Клопп.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар