

Ёзда "Ливерпуль"га ўтган мисрлик Англия чемпионатининг 28та ўйинида 24та гол урди.
"Мо мавсумни Кевин Де Брюйне каби жуда жуда яхши ўтказаётганига шубҳа йўқ. Баъзилар Гарри Кейн ва Роберто Фирминоларни ҳам бу йигитлар сафига қўшиши мумкин. Давид Силва мавсумда ўзини кўрсатмоқда. Яна кимнидир унутган бўлишим мумкин.
Мен учун шахсий совринлар ҳеч нарсани англатмайди, аммо уларни ҳурмат қиламан. Салах АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга лойиқ" - дейди Клопп.



