UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  10 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4

Клопп қайта тикланган машғулотларни мактабдаги биринчи кунга қиёслади Янгиликлар

Клопп қайта тикланган машғулотларни мактабдаги биринчи кунга қиёслади

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп қайта тикланган машғулотлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тонг ажойиб тарзда бошланди. Мен одатдагидан вақтлироқ уйғондим. Шундай таассурот уйғондики, бу худди менинг мактабдаги биринчи куним.

Бунақаси менда 46 йил олдин содир бўлган, аммо туйғу ўхшаш эди. Мен яна формамни кийдим ва машғулотларга йўл олдим.

Базага келгач, футболчиларни кўриб жуда хурсанд бўлдим. Ҳозирча барча билан кўришмадим, фақат ўнта йигит ва мураббийлар бор эди, аммо бу жуда яхши старт.

Ҳамма яхши кайфиятда. Об-ҳаво гўзал. Базада ҳаммасини тайёрлаб қўйишган экан. Қайтиш ёқимли ва биз бошлашга тайёрмиз.

Мавсумнинг қолган қисми ва кейинги мавсумга тайёргарлик кўриш учун бизга қанча вақт беришларини билмайман, шунисини аниқки, икки мавсум орасида катта танаффус бўлмайди", - дейди Клопп.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика