Клопп Обамейянгнинг гол нишонлашидан норози

Aslanov Jasurbek
2 мар 2015
Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Пьер-Эмерик Обамейянг ва Марко Ройснинг "Шальке-04"га қарши ўйинда голни ўзгача тарзда нишонлаганидан норози.

Обамейянг гол урганидан сўнг Бэтмен, Ройс эса Робин (Бэтмен ёрдамчиси) нинг ниқобларини кийиб олишди. Натижада ҳакам уларни сариқ карточка билан "сийлади".

"Обамейянг ўзига жуда ишонган ва гол уришини кутиб, майдонга ниқобини яширади. Аммо бу борада у билан гаплашиб олишим керак" - дейди Клопп.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com