

Бу ҳақда "Bild" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Ливерпуль" 24 ёшли нидерландиялик футболчига даъвогарлик қилмоқда. Мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп форварднинг мавсум бошидаги ўйинидан ҳайратда. "Боруссия" Маленни 60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Мален ушбу мавсум 7 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



