Клопп: "Бир машғулотдан олдин Фирминони четлатишга тўғри келди"

Aslanov Jasurbek
24 фев 2018
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп машғулотларнинг бирида ҳужумчи Роберто Фирминони дам олиши учун уни машғулотдан четлатишга тўғри келганини тан олди.

"Фирмино ҳақиқий футболчи. У доимо майдонга тушишни ва ишлашни хоҳлайди. Марбельядаги машғулотларнинг бирида уни четлатишга мажбур бўлдим. У дам олмайди, Робертони шу йўл билан тўхтатишга уриндим. У футболчи, шу сабабли Фирмино ўзини майдонда яхши ҳис қилади. Келажакда ҳам шундай бўлади деб умид қиламан" - дейди Клопп.

Жорий мавсум Фирмино АПЛнинг 26та учрашувида майдонга тушиб, 12та гол урди ва 6та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror