Клопп Бэйлнинг трансфери ҳақида фикр билдирди
25 июл 2019 17:29
Янгиликлар
Клопп Бэйлнинг трансфери ҳақида фикр билдирди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ҳақида фикр билдирди.
"Бэйл - "Реал" ўйинчиси, агар у кетса бу жуда ҳам катта трансфер бўлади, чунки унинг маоши катта.
Бэйл ҳаракатчан ўйинчи ва у менга ёқади. Аммо ҳозир бошқа вазиятдамиз. Янги жамоа тузиш керак. Жамоа - энг кучли индивидуал футболчилар жамланмаси эмас, футболчилар биргаликда ишлашлари керак", - дейди Клопп.
Хавбек "Реал"да ҳафтасига 600 минг фунт (669 минг евро) миқдорида маош олади.
Бэйл якунланган мавсум "Реал" сафида 42та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар