Клинсман: "АҚШ терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин кубогида ғолиб бўлмоқчи"

Aslanov Jasurbek
24 июн 2015
АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсманнинг таъкидлашича, америкаликларни КОНКАКАФ Олтин кубогида фақат чемпионлик қониқтиради.

Турнир 7 июлда бошланади.

"Бу турнирда ёш футболчиларга имкон бериш учун қатнашмаймиз. Биз ғолиб бўлиб, Конфедерациялар Кубогида иштирок этиш ниятидамиз. Шу сабабли, янги иқтидорларни қидириш иккинчи даражали бўлади. Мақсадимиз чемпионлик" - дейди Клинсман.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com