Клаудио Писарро "Вердер"ни тарк этади, эронлик мураббий унга ишонч билдирмаяпти
28 июн 2017 18:14
Янгиликлар
Клаудио Писарро "Вердер"ни тарк этади, эронлик мураббий унга ишонч билдирмаяпти
"Вердер" ҳужумчиси Клаудио Писарро клубни тарк этишга яқин турибди.
Маълумотларга кўра, жамоа бош мураббийи эронлик Александер Нури 38 ёшли футболчига ишонч билдирмаяпти. Бунга асосий сабаб - Писарронинг ёши. Футболчининг ўзи олдинроқ яна бир йил шу даражада ўйнамоқчи эканлигини айтган эди.
Писарро 1999-2001, 2009-2012 йилларда бременликлар шарафини ҳимоя қилган. У 2015 йилда яна жамоага қайтиб келди. Бундан ташқари, Писарро "Бавария", "Челси" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
Сўнгги мавсумда у Бундеслиганинг 19 та учрашувида 1 та гол урди ва 1 та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар