

"Азмун ажойиб ҳужумчи", - дейди Кириченко.
"У бир қанча муддат бизнинг клубда ўйнаши керак. Сердар ҳозирча стабил эмас. Ҳали катта клубга ўтишга тайёр эмас. Секин аста кучайиб бормоқда. Унда жой танлашда ажойиб қобилият бор. Унинг ота-онаси волейбол билан шуғулланишган эди. Сердар жуда тезкор ва тўп билан яхши муомала қила олади. Аммо айтганимдек стабил эмас. Агар шундай давом этса ажойиб ҳужумчига айлана олади".



