Киммих янги шартнома ҳақида: "Мен ёзни кутиб ўтирмайман"
02 дек 2024 20:01
Янгиликлар
Киммих янги шартнома ҳақида: "Мен ёзни кутиб ўтирмайман"
"Бавария" ва Германия термаси вакили Йозуа Киммих келажаги борасида қишдаёқ якуний қарор чиқаришини маълум қилди.
"Мен ёзни кутиб ўтирмайман. Қишнинг бирор куни ўтириб, барчасини яхшилаб ўйлаб, умумий картинани кўришга уринаман. Умид қиламанки, январда тўғри қарор қабул қиламан".
Киммих 2015 йил "Штутгарт"дан "Бавария"га кўчиб ўтган. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Жорий мавсум 29 ёшли таянч ярим ҳимоячиси барча мусобақаларда 19 ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатма етказиб берди ва 2 бор сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
"Transfermarkt" портали Киммихнинг трансферини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар