UZ

Сўнгги янгиликлар

08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  4 07:22Бугун ФИНАЛ  6 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   5 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  13 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  9 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  64 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3

Кимлар? “Насаф” расман олти нафар футболчи жамоани тарк этганини эълон қилди Янгиликлар

Кимлар? “Насаф” расман олти нафар футболчи жамоани тарк этганини эълон қилди

“Насаф” янги мавсум олдидан янги футболчилар ва етакчилар билан шартномаларни узайтиргани ҳақида хабар берган эди.

" Янги мавсум олдидан жамоамизни Азиз Холмуродов, Азизбек Амонов, Суҳроб Нуруллоев, Баҳром Абдураҳимов, Жўрабек Маннонов, Аслиддин Турсунпўлатовлар тарк этишди. Ушбу футболчиларга жамоамизга совринларни қўлга киритишда кўрсатган ёрдамлари учун жамоамиз ва мухлисларимиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Шунингдек, Нодирбек Мукаров ва Маҳмуд Жўрабоевлар “Шўртан” жамоасига ижарага берилди.

“Насаф” U-21 таркибида бўлган Жамол Қиличев ва Бобур Каримовлар ҳам клуб билан хайрлашишди.

Жамоамиз номидан Биринчи Лига мусобақаларида иштирок этаётган жамоамиз таркибида ҳам ўзгариш бўлди. Шаҳзод Хушвақтов, Миржалол Қосимов ва Жаҳонгир Шерматовлар ҳам янги мавсумда жамоамиз билан бирга бўлишмайди.

Жамоамизни тарк этган барча футболчиларга миннатдорчилик билдирган ҳолда уларнинг кейинги фаолиятларига омад тилаб қоламиз", - дейилган матбуот хизмати тақдим этган маълумотларда. 

“Насаф” футбол клуби матбуот хизмати

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика