UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  1 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  2 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  12 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  4 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  9 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3

Ким Санг Сик: "К-1 Лига шарафини ҳимоя қилиш учун боримизни берамиз" Янгиликлар

Ким Санг Сик: "К-1 Лига шарафини ҳимоя қилиш учун боримизни берамиз"

Хабарингиз бор, эртадан пойтахтимиз Осиё чемпионлар лигаси «H» ва «I» гуруҳи учрашувларига мезбонлик қилади.

Бугун дастлабки тур баҳслари олдидан «Бунёдкор» стадионида «H» гуруҳ жамоалари бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Чонбук Моторс" клуби бош мураббийи Ким Санг Сик ва футболчи Хон Жон Хо фикрларини билдириб ўтди.

"ОЧЛда ҳар мавсум иштирок этиш биз учун катта шараф ҳисобланади. Биринчи ўйин доим қийин ўтади. Биз эртага энг яхши ўйинимизни намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз",- дейди Ким Санг Сик.

"Мен ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Бу ерга мослашиш яхши кетяпти. Бир ҳафтадан бери машғулот ўтказмоқдамиз. Ўйламанки, эртага ғалаба қозонишни уддасидан чиқамиз",- дейди Хон Жон Хо.


- Жамоа ўтган мавсум ОЧЛда муваффақиятли иштирок эта олмаганди. Бунинг сабаби нимада эди? Жорий йилги мусобақада қандай мақсадлар қўйилган?

- Ўтган йили Қатарда ўтказилган мусобақага чемпионатимизни энди якунлаб борган эдик. Шунингдек терма жамоа йиғинлари сабаб таркибимиз тўлиқ бўлмаганди. Бу йил эса вазият бошқача. Тошкентга иложи борича барча футболчиларимизни олиб келдик. Ҳаммасини ҳолати яхши. ОЧЛда чемпионатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун боримизни берамиз.

- Рақиб жамоа "Чианграй Юнайтед" ҳақида фикрингиз қандай? 

- Рақиб иштирокидаги кўпгина учрашувларни кузатдим. Жуда яхши шаклланган жамоа. Таркибида маҳоратли ва  исталган вазиятни голга айлантирадиган футболчилар бор. 


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика