Килиан Мбаппе "Реал"га 230 миллион евро эвазига ўтиши мумкин
10 июн 2019 10:47
Янгиликлар
Килиан Мбаппе "Реал"га 230 миллион евро эвазига ўтиши мумкин
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Мадриднинг "Реал" жамоасига ўтишни хоҳламоқда.
Қайд этиш керакки, футболчи ўзининг жамоадаги ролидан қониқмаяпти, унинг жамоадаги аҳамиятини Неймарникидан паст деб ҳисобламоқда. Шу сабабдан Мбаппе ҳам бразилиялик каби йилига 36 миллион евро маош олишни истамоқда.
Трансфернинг эҳтимолий нархи 230 миллион еврога баҳоланмоқда. Олдинги рекорд ПСЖ га тегишли. Улар "Барселона"дан Неймарни олиш учун 222 миллион евронинг баҳридан ўтишган. Мбаппенинг "Монако"дан ПСЖга ўтиш нархи эса 180 миллион еврога баҳоланган.
Футболчи ўтган мавсум ПСЖ либосида, барча турнирларда 43та ўйин ўтказиб 39та гол ва 17та самарали узатмани амалга оширган. Форвард амалдаги жаҳон чемпиони саналади.
Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 3
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар