Кейта янги шартнома бўйича "Ливерпуль" билан музокаралар олиб бормоқда

Omonjon To`xtamirzayev
17 сен 2021
Гвинеялик ярим ҳимоячи Наби Кейта "Ливерпуль" билан янги шартнома имзолаши мумкин.

Томонлар ҳамкорликни узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

26 ёшли африкалик футболчи Мерсисайд клубида 2018 йилдан бери ўйнайди. Унинг "қизиллар" билан шартномаси 2022/23 йилги мавсумга қадар мўлжалланган.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports