

Маълум бўлишича, "Тоттенхэм" ва "Бавария" футболчининг трансфери борасида музокараларни давом эттиришмоқда.
Ўз навбатида 30 ёшли Кейн шартномадаги сўнгги 1 йилдан воз кечиш учун пул тўлашга ва 24 миллион евро маошдан воз кечишга тайёр.
Аввалроқ "Бавария" Кейн учун 100 миллион евро тўлашга тайёрлиги, "Тоттенхэм" эса 120 миллион евро олмоқчи эканлиги хабар қилинганди.
Кейннинг клуб билан шартномаси 2024 йилда якунланади.



