

"Агар Левандовски кетишни истаса, кетаверсин. Биргаликда ишлашни давом эттиришдан маъно йўқ. Фикрим доимо шундай бўлган: агар футболчи клубдан кетишни истаса, бу амалга ошиши керак. Албатта Левандовски голлар уриб, жамоага фойда келтиришда давом этса яхши бўларди. Аммо якунда бу "Бавария"нинг ўзига зарар бўлиши мумкин", - деди Хитцфельд.



