UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Ла Лига. "Барселона" "Сельта" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  21 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  2 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

"Кеча, бугун, эртага". Т.Абдухолиқов: “Менинг агентим - отам!» II қисм Янгиликлар

"Кеча, бугун, эртага". Т.Абдухолиқов: “Менинг агентим - отам!» II қисм

Темурхўжа Абдухолиқов билан бўлиб ўтган суҳбатнинг иккинчи қисмини мутола қилинг.
- Ўша кезларда "Бунёдкор" ўринбосарлари таркиби жуда ҳам истеъдодли футболчиларга бой эди. Лекин ҳаммаси ҳам бугун асосий таркибда эмас...
- Мен "Пахтакор" асосий таркибида ўйнаб кетганимдан кейин улар ҳам ёшларни қўйиб юборишни исташмади. Кейин эса уларнинг асосий таркибга кириши қийинлашиб кетди.

- Бир пайтлар Умид Исоқов, Бахтиёр Ҳамидуллаев, Зафар Холмуродов ва Шуҳрат Мирхолдиршоев каби футболчилар 30та урган голини гол деб ҳисобламас эдилар. Бугунги ҳужумчиларимизда эса сермаҳсуллик йўқ?

- 4-5-1 тактикасига ўтиб олган чемпионатимизда гол уриш қийин. Авваллари 3та ҳимоячи ёки 4-4-2 тактикасида ўйналарди. Мен ҳозир Испания жаҳон чемпиони бўлмасин деб турибман. Агар Испания жаҳон чемпиони бўлса, бизнинг клубларимиз ҳам уларга ўхшаб ҳужумчисиз ўйнашни бошлаб юборишмаса бўлгани.

- Энди 22 ёшга тўлдингиз, лекин икки маротаба жиддий синовдан ўтишга улгурдингиз?
- Эътибор берсам, отам ёшлигимданоқ қандай ўйинчи бўлишимни ҳисоблаб чиқиб бўлган эканлар. Кўпчилик ёшим борасида шубҳа қилади. Ёш футболчилар ҳозир ўзларидан кичиклар қаторига қўшиб ўйнасалар, отам мен билан аксинча, ўзимдан 2 ёш катта футболчилар қаторида машғулот ўтказардилар. Тўғри, мендан ҳам хато ўтди, ҳаммада ҳам бўлади. Бу кунлар мен учун катта сабоқ вазифасини ўтади.

- Eвропага кетдингиз дейлик, бирон кун қайтарсиз. "Кетаётганда эшикни қаттиқ ёпма" деган нақл бор...
- Кўпчилик ўйлаётган бўлса керак, мени "Пахтакор" раҳбарлари ва мураббийи билан муносабатим яхши эмас деб. Eвропа нашларида ҳам ўқиймиз, футболчи шартнома борасида келиша олмади дегани, бу икки шахс ўртасида муносабат бузилган дегани эмас. Самвел Бабаян билан муносабатларимиз анча яхши. Баъзан матубот анжуманида танқид қилишди. Лекин бу ўйинда бўладиган ҳолат юзасидан. Мени манзилимга йўналтирилган танқид, шахс Абдухолиқовга эмас, футболчи Абдухолиқовга бўлган. Бу нормал ҳолат.

- Бугун кўплаб сиз тенги футболчилар биринчи ўринда пулли жамоа қидиришга ҳаракат қилишяпти. Агар ҳаёт қонунига қарасангиз, жуда кўпчиликнинг пул топадиган ўз вақти бўлади. 17 ёшгача мактаб ёки лицейда таълим олинади. 22 ёшда эса Университетни тамомлаб, яхши даромадга чиқиш учун яна 2 йил кетади. Бу пайтда киши 24 ёшга етиб қолади. Бизда эса 18 ёшли футболчи пулни ўйлаяпти.
- "Бунёдкор" ўринбосарлари таркибида ўйнаганимда яхши пул олардим. Лекин менга асосий таркиб керак эди. Тўғри айтдингиз, ҳамма нарсани ўз вақти бўлади. Балки мен ҳам ёшлигимдан пулга ружу қўйганимда бугун бу даражага чиқмаган бўлардим. Яна бир нарса, ёшларда соғлом рақобат йўқолиб бораяпти. Ўз ёшидаги ҳақиқий истеъдодлар нима учун йўқ бўлиб кетяпти, сабаби уларнинг ўрнини ёши кичрайтирилган футболчилар эгаллаяпти. Ўзининг ёшида керак бўлса Бразилияни ютиб ташлайдиган футболчиларимиз бор. Агар биз ҳам истеъдодларни тўғри ўстира олсак, аввало ёшлар ўртасидаги ЖЧларда ғалаба қозонишни бошлаймиз. Бу ердагиларнинг иштаҳаси очиладими, бундан соғлом рақобат бошландими? Марҳамат, Ўзбекистон катталар ўртасида ЖЧда. Бизда кимнинг ёши кичрайтириляпти? Ўз ёшида ўйнамаётган 3-даражали футболчининг. У яхши ўйнасин деб кичиклаштиришади. Йиллар ўтиб у бари-бир ўз ёшига етади ва қарабсизки, у яна 3-даражали футболчи бўлади-қолади.





- Кичиклаштиришда ҳам кичиклаштириш бор...

- Ҳа, мана Фалькао. Бежизга бу гап чиқмаган бўлса керак. Бу ишларни Уругвай ёки Франция қилмайди деб ўйлайсизми? Фақат улар ҳақиқатдан ҳам кучлисини кичиклаштиришади.

- Eвопалик футболчи гол урганидан кейин футболкасини ечса, ҳақиқий футболчининг гавдасини кўрамиз, бизникилар ечинса эса...
- "Пушкаш"дан келиб чиқиб бир гапни айтаман. 7 ёшдан то асосий таркибга қадар яратилган шароит бир хилда. Академияда ўзининг машғулот ўтказиш учун тренажер заллари бор. Кейин футболчининг индивидуал ишлаши учун махсус ускуналар тайёрланган. Бизда машғулот ўтказиш учун ёнингизда шеригингиз бўлиши керак. У ерда бир киши ҳам худди 3 киши билан шуғулланаётгандек машқ ўтказиши мумкин. Масалан бир нарса борки, тўпни деворга тепасиз, зарбангизнинг кучига қараб у истасангиз бошга келади, истасангиз кўкракка. Истанг, зарба бериш учун оёғингизга келиб тушади. Ҳаммаси шароитдан ва футболчининг ўз устида қўшимча тарзда ишлашидан.

- Ҳар бир футболчининг ҳаётида битта жамоадоши, катта сабоқларни берган бўлади. "Пахтакор"да ким сизга акадек маслаҳатларини берган?
- Илҳом ака Суюновдан жуда миннатдорман. Ўтган йили сардоримиз бўлмаганида биз чемпион бўлармидик ёки йўқ, билмадим. Ўйиндан олдин келиб олдимга "Нима бу ўтириш, чемпион бўлишни истайсанми, тур кайфиятни кўтар", дея қўллардилар. Илҳом аканинг гапидан кейин иштаҳам ҳам очилиб кетарди. Бу йил эса Анвар ака Солиев менга ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Бир сафар Абрамов менга, Солиев каби вазиятни танлашни маслаҳат берганди. Авваллари Солиевнинг ўйинига унчалик эътибор бермасдим. Абрамовнинг гапидан кейин аҳамият билан кузатсам, Анвар ака ҳимоячини кутилмагандан чалғитиб қўяр эканлар.

- Чемпионатимизда индивидуал ҳаракат қиладиган футболчи деярли йўқ. Баъзан сизда шу нарсани кузатамиз...
- Мураббийлар программатик футболга мослашиб қолишяпти. Испанияда ўша Хави, ўша Иньеста. Пас бериш орқали биттадан гол уриб чемпион бўлишди. "Барселона"да Месси уларнинг тактикасини янада такомиллаштиради. Бизда энди битта ўйинчини алдайман десангиз, мураббийлар пас ошириш кераклигини айтади. Ёки 16таликнинг ичига кирганингиздан кейин “алда” дейди. 16нинг ичида қандай алдайсиз, у ерда 10та ўйинчи бўлса. Мен ҳам кўпинча гап эшитаман. Менимча, мураббийнинг гапини эшитмаганга олиш керак (кулади). Агар техника тур сайин такомилллаштириб борилса, кейинчалик қийинчиликсиз бу ишни амалга оширасиз. Тўғри, баъзан ёшлар битта финт ишлатганидан кейин, яна қилгиси келади. Бу эса майнавозчиликка киради. Бу пайтда мураббий эътироз билдирса бўлади. Лекин бир томони бор, футболчи ўзига ишонганки, шу ишни қиляпти. Аслини олганда техникани ёшликдан бериш керак. Ҳозирги ёшларда бу борада имкониятлар катта. Майдонларнинг сифати анча замонавийлашган.

- Ҳар битта ортда қолган ўйин сиз учун дарс вазифасии ўтайдими?

- "Бешикдан то қабргача илм изла" деб бежизга айтишмаган. Мен ҳар бир ўйиндан кейин хатоларимдан тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қиламан.

- Фаолият давомида "бузиш" учун ўйнайдиган ҳимоячиларга дуч келдингизми?

- Ҳа, лекин мен ҳимоячиларни айбламайман. Уларга мураббий шундай кўрсатма беради. Балки бизда таниш-билишчилик қилиб сариқ карточка берилмаслиги мумкин, лекин халқаро майдонларда айнан мана шу борада панд еб қўйяпмиз. Ким қўпол ўйнайди? Кучи етмаган футболчи. Рақибим қўполлик қиляптими, демак мендан чўчияпти ва менинг ўзимга бўлган ишончим ортади.

- Авваллари нима учун ҳужумчиларимиз кўп гол уришган, эътибор берсак, бош билан ҳам яхши ўйнар эдилар. Бугунги ҳужумчиларимиз деярли бурчак зарбасидан кейин гол ура олмаяптилар. Ёки бурчак тўплари яхши етказиб берилмаяптими?
- Айб ҳужумчида деб биламан. Тўрттасидан ҳеч бўлмаса биттаси бошга келиб тушади-ку. Позицияни тўғри танлаш керак деб ўйлайман.

- Дейлик, сизда шундай имконият бор, ўзбек ҳужумчилари ичида қайси бири билан тўлиқ мавсумни ўтказган бўлардингиз?

- Максим Шацких. Ундан ўрганадиган нарсаларим кўп.

- "Пахтакор"нинг базасида дарвоза макети бўлиб. Унда тўққизлик, олтилик нуқталари кўрсатилган. Шу макетда ҳеч ишлаганмисиз?

- 3 йилдан бери "Пахтакор"да фаолият олиб борсам, бугунгача бирон маротаба ундан фойдаланмаганмиз. Лекин ёшлигимда ўша нарса қизиқ бўларди.



Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика