UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  91 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  2

«Кеча, бугун, эртага». Гейнрих: «Пул? у менинг ҳаётимда биринчи ўринда турмайди! (1-қисм) Янгиликлар

«Кеча, бугун, эртага». Гейнрих: «Пул? у менинг ҳаётимда биринчи ўринда турмайди! (1-қисм)

Ҳар бир соҳанинг ўз шахси бўлади. Табиийки футбол ҳам бундан мустасно эмас.
Ўз пайтида Красницкийни ўйинини кўраман деб стадионга ташриф буюрган мухлислар, кейинчалик Биродар Абдраимов ўйинларини томоша қилишган. Атайин Миржалол Қосимовни кўраман деганлар қанча бўлган. Бугун олий лига жамоларида шундай ўйинчилар борми? Масалан сиз айнан қайси футболчини ўйинини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрасиз? Яқинда, «twitter»даги саҳифамда бир ўқувчи, бир пайтлар «Пахтакор» Фарғонага келганида Аҳмедов ва Гейнрих ўйинини кўраман деб ҳам стадионга борар эдик деган фикрни билдириб ўтди. Ҳақиқатдан ҳам бу футболчиларни ўз мухлиси, айнан жамоа эмас, уларнинг ўйинини томоша қилиш учун стадионга келадиган мухлислар сони кўп эди. «Кеча, бугун, эртага» лойиҳаси юзасидан электрон мазилимизга келиб тушаётган таклифлар ичида, Александр Гейнрих билан суҳбат ўтказишимизни сўраганлар кўп бўлди. Футбол ким учун, албатта мухлис учун. Мухлиснинг тилаги биз учун қонун ва бу сафарги меҳмонимиз - Александр Гейнрих.

Гейнрих билан интервью осон бўлмаслигини аввалдан билар эдим. Саша билан шаҳсан 2008 йилдан бери танишмиз. Жуда ҳам ҳушчақчақ инсон. Табиийки бундай тоифа кишилар билан жиддий аснода суҳбатлашиш қийин бўлар эди. Интервью қанчалик ўхшади ёки йўқ, буни ўқиганингиздан кейин ўзингиз хулоса қиласиз.

- Келинг тарихга қайтамиз, Ангрен кўчасидан МТЖгача бориб этган Гейнрих қандай футболга кириб келган?

- Фаолиятимни дўстларим каби кўчада футбол ўйнаш билан бошлаганман. Шундай кунларнинг бирида дўстларимдан бири, барибир кун бўйи футбол ўйнаяпмиз, кеттик бирон-бир тўгаракка бориб шуғулланайлик деди. Ҳар куни қилиб юрган ишимиз бўлганлиги учун йўқ демадим ва туман футбол мактабига ёзилдим. Кейин бизни шаҳарни иккинчи лигасидаги жамоага қабул қилишди. Тўп билан муомала қилиш давомида, бу мени ишим эканлигини англаб етдим. Туманлараро чемпионатда Чирчиқ жамоасига қарши ўйнар эдик, ўшанда чирчиқликлар шарафини Сервер Жепаров ҳам ҳимоя қилар эди. 8-синфга ўтганимиздан кейин Илёснинг дадаси Бакир ака Зейтуллаев бизни Тошкентдаги интернатга олиб боришини айтди. Бу пайтда Илёс ҳам машғулотлардан ўтаётган эди. Йиғиндан ўтиш учун машғулотларга келдим. Очиғини айтаман осон бўлмаган. У пайтда интернатда Ўзбекистоннинг энг кучли болалари келиб йиғиндан ўтишар эди. Энг сараланган футболчиларгина кўрикдан муваффақиятли ўтишди. Улар қаторида мен ҳам бўлган эдим. Шундан кейин футбол мени ҳаётим бўлишини англаб этдим ва бор эътиборини унга қаратдим.

- Одил билан суҳбтларимиз чоғида у сизни ўйинларингиз ва машғулотларингизни томоша қилганлигини айтиб ўтган эди...
- Ўз навбатида биз ҳам ўзимиздан катта ёшдаги жамоаларни машғулотларини кузатар эдик. Ўйинларини кўриб керакли нарсаларни ўрганиб кейин уни ўзимизда синардик. У пайтларда мен олий лигада ўйнайман деб ўйламаганман ҳам. Биринчи лига ўйинларида футболчиларни гавдаси ва майдондаги ҳатти-ҳаракатларини кўрганимда уларни орасига тушиб қолсам соғ чиқмайман деб ўйлар эдим. Лекин якунда шундай бўлди-ки, ўзим учун қийин кўринган биринчи лигани ортда қолдириб терма жамоагача бориб етдим.

- Аввалги шароит билан ҳозиргисини солиштирсак...
- Ҳар биримизда тўп бўлар эди. Аммо бу тўплар учун ўзимиз пул йиғар эдик. Қўшимча машғулот ўтказишни истасак ҳам шу каби ҳолат. Интернатда ёғоч кукунидан (опилка) иборат бўлган майдон бўлар эди. Пул йиғиб кукун сотиб олар эдик.

- Қачон футбол бу мени касбим бўлади деган қарорга келгансиз?
- Илк маротаба ёшлар терма жамоаси сафида машғулот ўтказиш учун Германияга бордик. Айнан мана шу сафар мен ўз устимда ҳали анча ишлашим керак эканлигини англаб этдим, нафақат мен барча. У ерда ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб мағлубиятга учрадик. Мағлубият ҳам шунчаки бўлмади. Улар биздан ҳар томонлама ўзларининг устун жиҳатларини намоён қила олган эдилар. Ўртадаги тафовут жуда ҳам катта эди. Шундан кейин мен ўзимига сўз бердим, футбол билан жиддий шуғулланаман. Бу мураббийларга ҳам боғлиқ эди. Агар мураббий сендан яхши футболчи чиқаришни истаса, сени машғултоларда «қийнаши» керак. Ундан ташқари футболчининг кўзида олов ёниши керак. Кейин саралаш баҳсида биз Непалга ютқазиб қўйдик ва ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионатига чиқа олмадик. Кейин ёшлар терма жамоаси тузилди ва Борисов қўл остида жамландик.

- Саралаш ўйинлари «ЖАР» стадионида бўлиб ўтган эди. Барча ўйинлар ТВда кўрсатилган ва халқ Гейнрих ким, Нестеров ким эканлигини билишди...
- Бу кунларни унунтиб бўлармиди? Бизнинг ҳамма ишларимиз амалга ошар эди. Шу таркибда ҳақиқатдан ҳам энг кучлилар йиғилишга ва мен ҳар бир ўйинда 2тадан кам бўлмаган голларни урар эдим. Айниқса мухлислар сени исмингни айтиб бақириб туришса, кучинга куч қўшилади. Аслида футбол мухлислар учун. Мухлис учун нима керак, қизиқарли ва жонли футбол. Нима учун биз театрга тушамиз, сабабики ўтда ҳаммаси табиий кечади. Киши дам олади. Футболда ҳам шундай бўлиши керак. Ҳар бир санъат шинавандаси кинога севимли актёримни кўраман деб боради. Футболда ҳам шундай бўлиши керак.

- Бугунга келиб ёшларимизга яратилган шароитлар жуда ҳам зўр. Деярли ҳар ойда чет эл сафарига борадилар. Сизлар эса оддий шароитда жуда чиройли ўйин намойиш этган эдилар. Бу кўпроқ нима билан боғлиқ бўлган?

- Тўғри. Тўғрисини айтсам сафимизда зўр ўйинчилар кўп эди.

- Саволни бошқачароқ берай, ҳозир ёшлар терма жамоаси аъзоларини танимаймиз. Сизлар Осиё чемпионатида ўйнаётганиларда кўпчилик танир эди. Чунки ҳаммангиз жамоаларингиз сафида кўзга кўринга эдингиз...
- Гап шундаки ҳар бир ёш футболчининг тақдирида ўтиш босқичи бўлади. Сиз ёшлар савиясидан юқориланганингизни сезасиз аммо катталар ичида тажрибангиз йўқ. Ёшлар таркибидан ўтиш чоғида футболчидан катта психологик куч ва характер талаб қилинади. Ўз навбатида сенга имконият ҳам берилиши керак.

- Ҳаммани асраб қола олмаймиз. Ҳозир 2% футболчилар сақланиб қолиняпти ёки йўқ. Ҳеч бўлмаса 10% футболчини асраш учун нима қилиш керак?
- Eтакчи жамоалар ҳамиша чемпионликни мақсад қиладилар ва улар тажрибали футболчиларни ҳизматидан фойдаланишни мақсад қиладилар. Йирик ҳисоб қайд этилиб турган пайтдагина ёшларга баъзида имкон беришади.

- Бугун олий лигамизда 14та жамоа бор денг, лекин санаб чиқсак 10та ёш футболчи йўқ.

- Ҳозир Қозоғистонда ҳар бир жамоада 22 ёшгача бўлган битта футболчи майдонга тушиши шарт. Бизниинг сафимизда уларнинг 4 нафарни ташкил этади. Чунки асосий таркибда майдонга тушган футболчи захирадагисига айнан шу ёшдаги футболчига алмаштирилиши лозим. Истайсизми йўқми жамоада 4 нафар ёш футболчини рўйхатдан ўтказишга мажбурсиз. Чунки битта ўйинчи қизил карточка олиб қолса, асосийда битта ёш ва захирада яна биттаси ўтириши керак. Асосий таркиб футболчилари учун бу бироз қийин бўлиши мумкин, чунки сиз ўша ёш бола учун ҳам ўйнайсиз. Аммо чемпионат ва МТЖга футболчи тарбиялаш учу бу энг яхши йўл. Ўз навбатида ёшлар лигаси тизимига ҳам ўзгартириш киритиш керак. Қозоғистон ёшлар лигасида 1992 йилдан катта бўлган футболчиларни ўйнаши ман қилинган. 2014 йил эса асосий таркибдаги ёш футболчи сони 1 ёшга кичраяди, бу эса мураббийни тинмай изланишга мажбур этади. Мамлакатдаги ёш истеъдодни топиш орқали рақибдан устунликни қўлга киритади. Бу эса ёш футболчи учун катта имконият.

- Дилшод Нуралиев билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида, мутахассис натижа йўлида футболчилар йўқолиб бораётганлигини такидлаб ўтди. Бир пайтлар бизда натижа бўлмаган, аммо МТЖ учун яхши ўйинчилар этишиб чиқарди. Ёшлар ва ўсмиртлар таркибида этакчи футболчи йўқдек...

- Eтакчи футболчи ҳамма эрда бўлиши керак. Eтакчида гап катта. Майдонда қизиши турган пайтингиз ўша этакчи олдингизга келиши керак-да, Саша жим бўл, ўйинингни қил дейиши керак. Бизнинг МТЖда ҳам энг катта камчилик мана шунда. Бизда этакчи футболчимиз йўқ. Футболчиларнинг ўртасидаги муносабат ёмон эмас, лекин майдондаги этакчини вазифаси бошқа ва у сиз бўлмайди.

- Ўз пайтида сиз ҳам ёшлар ўртасидаги ЖЧда қатнашгансиз. Терма жамоамиз учун дебют бўлса- да, бу ерда сизлар рақибдан кам бўлмаган ҳолда тўп тепгансизлар. Шаҳсан менга Аргентинага қарши кечган учрашув жуда ёққан эди...
- Осиёда биз қитъадошларимизга 4-5тадан гол урар эдик ва боллар шу нарсани яхши англаб этишган эди-ки, улар ҳам биз каби одам. Гарчанд гуруҳдан чиқа олмаган бўлсак-да, ўйинимиз чиққан эди, ҳеч бир чизиқда имкониятни бой бермаган эдик. Мана бугунги кунга келиб ЖЧга чиқиш одат тусига айланди, бу ҳам натижа.

- ЖЧ сизга нима берган эди?
- Катта эхтирос ва жиддий футбол нима эканлигини англадим. Кейинчалик бу ҳалқаро майдонлардаги ишларимда анча ас қотган.


Интервьюнинг иккинчи қисмида Гейнрихнинг клубдаги фаолияти, ЦСКАга қандай бориб қолгани, миллий терма жамоадаги ўйинлари ҳақида билиб олишингиз мумкин.


Нодирхўжа Юлдашев
Фото: Толибжон Қосимов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика