Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди
15 окт 21:24
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Каземиро Япония миллий жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидаги мағлубият ҳақида ўз фикрини билдирди. Бразилия икки тўп устунликни бой бериб, япон футболчиларга 2:3 ҳисобида енгилди.
"Эҳтимол, 45 дақиқа ичида барча саъй-ҳаракатларимизни йўққа чиқаргандирмиз. Шундай экан, бу бизга сабоқ бўлсин: жаҳон чемпионати аллақачон бошланиб бўлди. Биз юқори даражада ўйнашимиз керак, Японияга қарши ёки бошқа рақибга қарши бўлишидан қатъи назар. Чунки 45 дақиқа сизни болаликдаги орзуларингиздан маҳрум қилиши мумкин," дея Каземиронинг сўзларини келтиради АS нашри.
Бундан олдин, октябрь ойидаги йиғин доирасида Бразилия терма жамоаси 10 октябрь куни Жанубий Корея терма жамоасини 5:0 ҳисобида тор-мор этганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар