Каванининг агенти: "Агар унга "Барселона"дан таклиф тушса, Бразилия вариантини кўриб чиқмайди"

Iskandarov Abdulaziz
24 дек 2021
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Каванининг агенти Андре Кюри футболчида клубни ўзгартириш нияти борлигини таъкидлади.

 - У "Манчестер Юнайтед"да ўзини бахтли ҳис қилмаяпти. Эдинсонинг Уругвайда фермаси бор ва уйига яқинроқ бўлишни яхши кўрадиган йигит. Шубҳасиз, агар унга "Барселона"дан таклиф тушса, у Бразилия вариантини кўриб чиқмайди. Бугунги кунда "Барселона"да нималар бўлаётганига тўлиқ ишончимиз комил эмас. Кавани - футболдаги катта ном ва унда каталонияликлар сафида ўйнаш учун ҳамма нарса бор.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Torcedores