Каванига Бекхэм клубидан яхши таклиф бор аммо у “Атлетико”га ўтмоқчи

Eldor Akmurzayev
29 янв 2020
ПСЖ форварди Эдинсон Каванига МЛС дебютанти “Интер Майами” қизиқмоқда.

Каванининг ўзи “Атлетико”га ўтишни хоҳламоқда. Бироқ, уругвайлик ҳужумчининг яқинлари берган маълумотга кўра Дэвид Бекхэм раҳбарлигидаги клуб 32 ёшли ҳужумчига ажойиб таклиф юборган. Бекхэм парижликлар сафида футболчилик фаолиятини якунлаган ва жамоа президенти Носсир Ал-Хелайфи билан яхши алоқада. 

Аввалроқ, ПСЖ Кавани борасида “Атлетико”нинг навбатдаги таклифини рад этгани ҳақида хабар бергандик


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: As