

Эдинсон Кавани Франция пойтахтидан Монтевидеога йўл олди. Франция чемпионатида юзага келган танаффус сабаб ПСЖ форварди Сальтодаги яқинларининг олдига кетди.
2013 йилдан бери ПСЖда ўйнаётган 33 ёшли Кавани клуби билан шартномасини узайтирмади. Битим июнда якунига етади. Унинг ўзи "Атлетико"га ўтишни хоҳламоқда.
Уругвайлик ҳужумчи жорий мавсум 22та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 3та ассист қайд этган.





