Кавани МЮга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

ПСЖ устози Томас Тухель жамоа ҳужумчиси Эдинсон Каванини Франция чемпионатининг 27-турида майдонга тушмаслигини маълум қилди.

ПСЖ 27-турда “Кан”га қарши майдонга тушади, бироқ Кавани жароҳатдан энди соғайгани сабаб майдонга тушмади. Тухелнинг сўзларига кўра, футболчи ЕЧЛ 1/8 финалида МЮга қарши ўтадиган жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмаслиги мумкин. Германиялик мутахассис футболчи билан таваккалга қўл урмоқчи эмаслигини маълум қилди.


Манба: Sport Express