

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, уругвайлик футболчи Ла Лигада ўйнашни хоҳламоқда, унга "Валенсия" қизиқиш билдирмоқда.
Уругвайлик "кўршапалаклар" бош мураббийи учун ёздаги бош трансфер мақсади ҳисобланади. "Валенсия" уругвайликнинг молиявий талабларини қониқтиришга ва қисқа муддатли шартнома таклиф қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Кавани "Манчестер Юнайтед"дан кетганидан сўнг эркин агент мақомида бўлиб турибди, у Англия клуби таркибида икки йил ичида бирорта ҳам соврин қўлга киритмади.



